ВИНИЛ ЭФИРЛАР

ВИНИЛ ЭФИРЛАР — тўйинмаган оддий ва мураккаб эфирлар; оддийларининг формуласи СН2=СН—OR, мураккабларининг формуласи СН,=СН — OCOR, бу ерда R — алкил радикал (СН3, С2Н. ва ҳ. к.); В. э. нинг қуйи гомологлари рангсиз суюқлик, юқори гомологлари эса қаттиқ моддалардир. Сувда кам эрийди, органик эритувчиларга яхши аралашади. Саноатда Винил эфирлар спиртлар ва карбон кислоталарни калий гидроксид ёки калий алкоголятлари иштирокида ацетилен билан виниллаш усулида олинади. Винил эфирлар полимерлар олишда мономер, алкид смолалар, полистирол и. ч. да модификатор, нитроцеллюлоза олишда пластификатор, органик синтезда ярим маҳсулот, дон маҳсулотларини узоқ муддат сақлашда биологик жараён ингибитори сифатида қўлланилади.

Loading...