ВИНОГРАДОВ Иван Матвеевич

ВИНОГРАДОВ Иван Матвеевич (1891.2.9, Псков вилояти —1983, Москва) — рус математиги, акад. (1929). Собиқ Иттифок ФА Математика ин-ти директори (1932 й. дан). Илмий ишлари турли арифметик функцияларнинг йиғиндисини ифодаловчи тақрибий формулаларнинг аниқлигини баҳолашга бағишланган. Кўп ишлари Варинг муаммосшт ҳал этишга оид. Виноградов ҳар бир тоқ сонни учта туб сон йиғиндиси шаклида ифодалашнинг асимптотик формуласини чиқарди (1937). Виноградов ўзи яратган тригонометрик йиғиндилар усулини янада такомиллаштирди ва турли-туман бошқа масалаларга татбик қилди.

Loading...