ВИНТ

ВИНТ (нем. Gewinde — қирқма, резьба) — 1) резьбали цилиндрик стержень. Машина ва станокларнинг қисмларини ҳаракатлантириш (юргизиш винти) учун мўлжалланган, деталларни бир-бирига бириктириш (бириктириш винти) учун ишлатиладиган хиллари бўлади. Биринчисида Винт винтли узатманинг етакчи звеноси ҳисобланади. Етакланувчи звено етакчи звено резьбасига монанд резьба кесилган рейкадан иборат бўлади. Иккинчисида стерженга ташқи резьба кесилади, каллагида шлица (бурагич, яъни отвертка учун ариқча) бўлади;

2) вертолёт, самолёт кеманинг ҳаракатланишини таъминлайдиган винтсимон парракли вал (ҳаво В. и., эшкак В.).

Loading...