ВИОЛОНЧЕЛЬ

ВИОЛОНЧЕЛЬ (итал. violoncello) – скрипкастлотар оиласига мансуб торликамонли соз. Бастенор регистрли. 4 тори квинта оралиғида созланади. Диапазони 5 октавага яқин. Умумий уз. 155 см. Ижро пайтида Виолончельни тик ҳолатда ушлаб саҳнага қўйишади. 15-а. охири — 16-а. боши да Европада халқ камонли созлари ривожи натижасида юзага келган. Якканавоз соз сифатида ҳамда турли ансамбль ва оркестрлар таркибида ишлатилади. Ўзбекистонда Виолончель ижрочилиги 19-а. охирида шаклланган. Ўзбекистон композиторларидан С. Жалил Виолончель ва оркестр учун концерт, Г. Мушель, Б. Гиенко, Ф. ЯновЯновский, С. Каримхўжаев, Н. Зокировлар турли пьесалар ёзган.