ВИРТАНЕН Артури Илмари

ВИРТАНЕН Артури Илмари (1895.15.1 — 1973.11.11) — финляндиялик биокимёгар. Хельсинки ун-ти проф. (1931 й. дан), айни вақтда Фин технология ин-ти проф. (1931—39) ва Биокимё ин-ти директори (1931—73), Финляндия Академияси президенти (1948—63). Асосий ишлари ем биокимёсига бағишланган. Бактериал ва ферментатив жараёнларни тўхтатувчи рН 4 га тенг бўлган хлорид ва сульфат кислоталарнинг аралашмасидан фойдаланиб емларни консервалаш усулини ишлаб чиққан (1928—29). Бу усул олим номи билан аталиб («АИВ-усули»), кўп мамлакатларнинг қ. х. да кенг қўлланилган. Сут ва ёғни коноервалаш, пишлоқ и. ч. технологиясини такомиллаштириш устида и. т. ўтказган. Нобель мукофоти лауреати (1945).