ВИТАМИНЛИ ОЗУҚАЛАР

ВИТАМИНЛИ ОЗУҚАЛАР — ўсимлик билан ҳайвон чиқиндиларидан тайёрланадиган сервитамин озуқа, аралаш ем. Витаминларнинт етишмаслиги ҳайвонлар организмида гиповитаминоз касалликларини келтириб чиқаради. Ёш, бўғоз ва соғиладиган молларда айникса витаминларга талаб катта бўлади. Айрим витаминлар ҳайвон организми-нинг ўзида, мас., А витамини каротиндан, Д витамини стериндан синтезланади. Ковш қайтарувчи ҳайвонларнинг меъда йўлидаги микрофлора таъсирида С, К, В гуруҳидаги витаминлар вужудга келади. Пекин ҳайвонлар рационида витаминга бой озуқаларнинг бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳайвон ўзининг организми учун муҳим бўлган витамин А ни каротинга бой яшил ўтдан олади. Каротин дуккакли ўтлар (беда, қашқарбеда ва б.) да кўп. Буларнинг 1 кг ида 30—100 мг; 1 кг силосда 20—40 мг, 1 кг оддий пичан унида 110—250 мг каротин бор. Балиқ унида ҳам витамин А кўп. Д гуруҳи витаминлари яшил ўтда йўқ, аммо офтобда қуритилган пичанда ультрабинафша нур таъсирида витамин Д2 пайдо бўлади. Витамин С ни кўпроқ ёш ўсимлик кўкатида (1 кг кўк бедада 900 мг), илдизмеваларда (1 кг сабзида 380 мг) бўлади. Дуккакли ўтлар, буғдой кепаги витамин Е га бой. Витамин К ўсимликнинг яшил баргларида, сифатли пичан ва силосда, илдизмевали ўсимлик баргларида кўп (1 кг кўк бедада 90 мг). В гуруҳи витаминлари кўпчилик ўсимлик ва ҳайвонот чиқиндиларидан олинадиган озуқаларда бўлади. Қишда озуқа рационини витаминлар билан бойитиш мақсадида донни махсус муҳитда ўстириб, кўкатидан фойдаланилади. Витаминли озуқа қўшимчаларнинг бир қанча турлари саноат усулида ишлаб чиқарилади.