ВИТИМ ЯССИТОҒЛИГИ

ВИТИМ ЯССИТОҒЛИГИ — РФ Бурятия Республикаси ва Чита вилоятидаги ясситоғлик, Витим дарёсининг юқори оқимида. Бал. 1200—1600 м. Энг баланд жойи — 1753 м. В. я. асосан, гранит, оҳактош, кристалли сланец ва базальт жинсларидан ташкил топган. 15 дан зиёд қад. вулканлар бор. Йиллик ёғин 300— 400 мм. Қиш совуқ ва қор қоплами юпқа (8—15 см) бўлганидан ер абадий музлаб ётади. Дарё оралиқлари тилоғочли тайга, пастликлар бутазорлар, ўтлоқлар ва ботқоқликлар билан қопланган.

Prev Article

ВИТИЛИГО

Next Article

ВИТОВТ