ВИВАЛЬДИ

ВИВАЛЬДИ (Vivaldi) Антонио (1678.4.3, Венеция — 1741.28.7, Вена) — итальян композитори, скрипкачи, дирижёр ва педагог, концерт жанрининг асосчиси. Ижодида турли чолғулар (асосан, скрипка) га мўлжалланган концертлар (жами 465 та) марказий ўрин тутади. Вивальди муайян воқеликларни ёрқин ифода этувчи (4 қисмли «Йил фасллари» каби) асарлари билан дастурли симфонизмга ҳам асос солган. Ўнлаб диний ва дунёвий мавзудаги кантата ва ораториялар, 40 дан ортиқ опералар яратган. Булар орасида Шарқ лавҳаларини экзотик тарзда акс эттирувчи «Дарийнинг тождор бўлиши», «Армида Миср лагерида», «Александр Ҳиндистонда» каби асарлар ҳам мавжуд. 1735 й. Верона ш. да илк бор саҳналаштирилган Амир Темур ҳақидаги операси Европада соҳибқирон қиёфасини гавдалантирувчи дастлабки асарлардандир.

Вивальди ижодига қизиқиш 20-а. да қайтадан уйғонди, Сиена ш. да «Антонио Вивальди итальян институти» ташкил этилиб, композитор мероси атрофлича ўрганилмоқда.

Loading...