ВИЗЕ ЯРУСИ

ВИЗЕ ЯРУСИ (Бельгиядаги Визе ш. номидаи) — эрта карбон даврининг пастдан иккинчи яруси. 1882 й. да бельгиялик олим Ч. Дюпон ажратган. Ден-гиз оҳактошлари орасида турли ҳайвонларнинг қолдиқлари (брахиопода, гониатит ва ҳ. к.) учрайди. Визе яруси жинслари РФ (Рус платформаси, Олтой, Сибирь, Донбасс, Урал), Англия, Франция, КХДР ва б. жойларда, Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда, маълум. ДнепропетровскДонецк, Львов-Волинь чўкмаларида Визе яруси жинсларидан нефть, газ, кўмир, доломит ва б. конлар топилган. Ўзбекистонда Визе яруси жинслари Чатқол-Қурама, Туркистон, Ҳисор тоғларида бор. Жан. Тяньшанда нефть белгилари Визе яруси жинсларидан топилган.

Loading...