ВИЗИР

ВИЗИР (нем. Visier) – 1) ўқ отиш қуроллари ва асбобларнинг ўртасида ўйиғи (тирқиши) бўлган мўлжалга олиш мосламаси;

2) фотоаппаратларга бириктириб қўйиладиган кўриниш қидиргич асбоб; кўриниш (тасвир)нинг қайси қисми фотопластинкага тушишини (сиғишини) аниқлаш учун хизмат қилади;

3) шамол таъсирида самолётнинг учиш йўналишидан оғишини ўлчайдиган асбоб;

4) геодезия асбобларида бирон бир нуқтага йўналтириш (визирлаш)га имкон берадиган мослама.

Loading...