ВЛАДИМИР II

ВЛАДИМИР II Мономах (1053-1125, Киев) — Смоленск (1067 й. дан), Чернигов (1078 й. дан), Переяславль (1093 й. дан) князи, Киевнинг улуғ князи (1113 й. дан). Всеволод I (Киевнинг улуғ князи) ва Византия императори Константин Мономах қизининг фарзанди. Киев боярлари томонидан шаҳар қўзғолони пайтида чакиртирилган. Князлар ўртасидаги ўзаро низоларга қарши курашган. Судхўрларнинг зўравонлигини чекловчи низом ишлаб чиққан. Фарзандлари учун ёзган «Панднома»сида уларни Руснинг бирлигини мустаҳкамлашга даъват қилган.

Loading...