ВОБКЕНТ

ВОБКЕНТ (ўғуз шевасидаги «воб» ёки «ваҳобкент» — «бўз, қўриқааги қишлоқ» маъносида) — Бухоро вилоятидаги шаҳар (1981 й. дан). Вобкент туманининт маъмурий маркази. Вобкент — кўҳна шаҳарлардан бири. Ўрта асрларда Вобкент атрофида бир неча қишлоқ-қўрғонлар бўлган. Вобкентнинг ғарбида жойлашган Наршах қишлоғи шулардан бири. 10-а. да яшаган тарихчи олим Наршахий шу қишлоқда таваллуд топган. Наршах қишлоғи Муқанна қўзғолони марказларидан бири бўлган.

Вобкент 14-а. ҳужжатларида ўз қозисига эга бўлган қасаба, яъни шаҳар сифатида Вобкана номи билан тилга олинади. 16-а дан бошлаб Вобкент икки ном — Вобкана ва Комот деб юритила бошлаган. 17-а. нинг тарихчи олими Маҳмуд ибн Валининг («Баҳр ул-асрор»; 1634—41) китобида Вобкент тумани номи Комот шаклида келтирилади. Вобкент ҳақида Мирзо Баденинг «Мажмаъ ал-арқом» («Рақамлар мажмуи»; 18-а.) китобида ҳам маълумотлар учрайди. 19-а. 2-ярмига оид вақф ҳужжатларида келтирилишича, Комот тумани (ҳоз. Вобкент тумани)даги Нарчоқ (Наршах) қишлоғида ҳунармандлар кўп бўлган. В . да қадимда Мадраса, хаммом, бозор масжиди, Кўҳна Вобканд, Вобканд Қўрғони каби тарихий обидалар бўлиб, ҳозирда сақланмаган.

В. Бухорони Самарқанд ва Тошкент б-н боғловчи автомобиль магистрал йўли ёқасида жойлашган. Вобкентнинг ўртасидан Зарафшон дарёсининг ирмоғи Вобкент дарёси кесиб ўтган. Яқин т. й. стапцияси — Бухородан 28 км. Аҳолиси қарийб 16 минг киши (2001), асосан ўзбеклар; шунингдек рус, тожик, татар, озарбайжон ва б. ҳам яшайди. Туман ташкилотлари, пахта лункти, ҳунармандчилик ва бадиий буюмл ар цехи фаолият кўрсатади. Меъморий ёдгорликлардан Вобкент минораси бор.

Вобкентда 1993 й. 120 ўринли вилоят соғломлаштириш маркази ишга туширилди. Қ. х. касб-ҳунар коллежи (600 ўринли), умумий таълим мактаблари, стадион, дорихона, даволаш муассасалари, маиший хизмат ва жамоат овқатланиш пунктлари, новвойхона, саноат моллари ва болалар дунёси магазини, бозор, кутубхона, маданият уйи, меҳмонхона, ёзги ва кишки кинотеатрлар, алоқа бўлими, маиший хизмат пунктлари мавжуд.

Қаҳрамон Ражабов.