ВОДИЛ

ВОДИЛФарғона вилоятидаги қишлоқ. Фарғона тумани маркази. Шоҳимардонсой бўйида жойлашган. Аҳолиси 29 минг киши (2000). Яқин т. й. станцияси — Фарғона (25 км). Пахтачилик, боғдорчилик ва чорвачилик б-н шуғулланилади. Водилда маиший хизмат кўрсатиш пунктлари, пиллани қайта ишлаш з-ди, 9 умумий таълим мактаби, 1 лицей, 1 мусиқа мактаби, болалар санаторийси, кинотеатр, 3 касалхона, кинотеатр, 5 кутубхона бор. Фарғона— Шоҳимардон, Водил—Олтиариқ автомобиль йўллари ўтади.

Loading...