ВОДИЙ

ВОДИЙ — рельефнинг узунасига чўзилган ботиқ шакли. Ҳосил бўлишига кўра эрозион ва тектоник Водий бўлади. Водий ларнинг дастлабки шакли, асосан эрозия натижасида, вақтинча оқар сувлар ҳосил қилган жарликлардир. Бир канча шундай жарликлар бирлашиб суви ҳавзага қуйилгунгача катталаша боради. Водий ён бағри баланд ёки паст, тик ёки қия, ёндан Караганда (профили) ботиқ, тўғри қавариқ ёки зина шаклида (террасалар) бўлиши мумкин. Туб жинсларнинг ётишига (структурасига) қараб синклиналь, антиклиналь, моноклиналь, узилма ва грабен В. лар бўлади. Шаклига қараб Водий қуйидагиларга бўлинади:

1) даратор В., ён бағирлари тик бўлади, тоғли жойларда учрайди. Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қанча туманларида танги дейилади; 2) каньон — таги анча тор, ён башрлари жуда тик, чуқур Водий, тоғ ва платоларда учрайди. Ўрта Осиёда қопчиғай дейилади; 3) кўндаланг кесими V-симон Водий, асосан тоғларда бўлади;

4) таги текис Водий, текисликларда кўп учрайди;

5) тоғорасимон Водий — троглар; тоғларда музликларнинг ҳаракати натижасида вужудга келади. Водийнинг ён бағирларида террасалар бўлади. Тектоник чўкиш натижасида пайдо бўлган баъзи бир ботиқлар — В. ларга Ўрта Осиёдаги Зарафшон водийси, Олай водийси, Фарғона водийси, Шим. Америкадаги Калифорния водийси ва б. бунга ми-сол бўла олади. Бундай Водий ларда аҳоли кўпинча зич яшайди.