ВОДОРОД ФТОРИД

ВОДОРОД ФТОРИД, HF — ўткир ҳидли рангсиз газ. В. ф. 19,43° даёқ суюқпикка айланади. Ҳавода кучли тутаб, унинг намлиги таъсирида томчисимон эритма ҳосил қилади. Суюқ ҳолдаги Водород фториднинг зичлиги 991 кг/м3, қайнаш т-раси 19,43°, суюқланиш т-раси — 83,1°. Сувда чексиз миқдорда эриб фторид кислота ҳосил қилади. Водород фторид бошқа кислоталардан фарқли ўлароқ кремний (IV)-okchh билан реакцияга киришади: SiO2+4HF=SiF4+2H2O В. ф. нинг шишаларни хиралаштириши шу реакцияга асосланган бўлиб, саноатда ундан шишаларга гул ва турли белгилар чизишда фойдаланилади. Водород фторид табиий бирикмафлюорит (CaF2) га концентрланган сульфат кислота таъсир эттириб олинади. Водород фторид фтор, сунъий креолит ва фторорганик бирикмалар олишда қўлланилади.