ВОДОРОД ПЕРОКСИД, Н,О2 — водород билан кислород бирикмаси, рангсиз суюқлик, зичлиги 1,46 г/ем3. Суюқланиш т-раси —0,41°, қайнаш т-раси 150,2°. Сув б-н яхши аралашади. Соф ҳолдаги Водород пероксид турғун, лекин оғир металлар ва ионлари таъсирида сув билан кислородга парчаланади. Органик моддалар ва фаол металларнинг оксидланиши ҳамда кислороднинг катодда қайтарилиши натижасида ҳосил бўлади. Лаб. да металл пероксидлар (BaO,, Na2O,) нинг суюлтирилган кислоталар билан ўзаро таъсири натижасида, саноатда эса алкилантрагидрохинонлар, биринчи навбатда 2-этил, 2-учламчи бутил – ва 2-пентилантрагидрохинонларни авто-оксидлаш усули билан олинади. Сувдаги 30 % ли эритмаси пергидрол дейилади. Водород пероксид таркибидаги кислород атомлари ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи хоссага эга. Водород пероксид ипак, жун ва мўйна каби маҳсулотларни оқартиш учун, тиббиётда ва озиқ-овқат саноатида дезинфекцияловчи модда сифатида ишлатилади.