
ВОДОРОД СУЛЬФИД
ВОДОРОД СУЛЬФИД, H2S — водород билан олтингугурт бирикмаси; рангсиз ва заҳарли газ, палағда тухум ҳиди келади; қайнаш т-раси — 60,38°, суюқпаниш т-раси —8,29°, сувда эриб, сульфид кислота (жуда кучсиз) ҳосил қилади; бу кислотанинг тузлари сульфидлар деб аталади. Таркибида 2 валентли олтингугурт борлиги учун Водород сульфид жуда кучли қайтарувчидир. Водород сульфид техникада нефть, табиий ва саноат газларини қайта ишлаш йўли б-н, лаб. да эса металл сульфидларга суюлтирилган сульфат кислота таъсир эттириб олинади. Аналитик кимёда катионларни аниқлашда ишлатилади.