ВОФУРУШ (форс, во — очиқ, фуруш — сотувчи) — 1) Туркистонда 20-а. бошларигача бозор ва гузарларда пойабзал сотувчи дўкондор. Вофурушлар, одатда, маҳси, ковуш, этик сотишган, баъзан ўзлари ҳам пойабзал тайёрлашган, косиблардан арзон-гаровга олиб, қимматроқ нархда сотишган. Хусусий ҳунармандчилик даврида Туркистон бозорларида Вофурушлик авж олган эди;
2) баъзи шаҳарларда, хусусан Тошкентда эгар олиб сотувчи дўкондор.