ВОҲОНДАРЁ — Афғонистоннинг энг чекка шим.-шарқидаги тоғ дарёси. Ваҳжир дарёсининг қуйи қисми, Панж дарёсининг боши. Уз. 220 км. Воҳондарё Ҳиндукуш тизмаси шарқий тармоқларининг шим. ён бағрида 5000 м баландликдаги музликдан бошланади. Воҳондарёга Ҳиндукуш тизмасининг шим. ва Воҳон тизмасининг жан. ён бағирларидан кўп ирмоқлар қўшилади. Воҳондарё Тожикистон ва Афғонистон давлат чегараси буйлаб оқувчи Помир дарёси билан қўшилгандан сўнг Панж дарёси номини олади. Воҳондарё қояли баланд тоғлар орасидан тор водий (эни 1—2 км)да оқади.