ВОКАЛИЗ

ВОКАЛИЗ (лот. vocalis — унли товуш; садоланувчи, куйловчи) — сўзсиз, унли товушларда куйлаш учун яратилган этюд ёки овоз машқи; овозни ширадор қилишга ва хонанда маҳоратини оширишга хизмат қилади (Ж. Конконе, Г. Панофка, М. Глинка, А. Варламов ва б.). Концерт ижроси учун мўлжалланган мустақил мусиқа асари сифатида ҳам учрайди (С. Рахманинов, овоз ва фортепиано учун «Вокализ»; Р. Глиэр, «Овоз ва оркестр учун концерт»; В. Успенский, «Вокализ»; Ик. Акбаров, «Ҳамза» кинофильмига ёзилган «Зулфия вокализи»; М. Левиев, «Сўзсиз қўшиқ»; Б. Гиенко, «Овоз ва оркестр учун концерт» ва б.).

Loading...