ВОКЗАЛ

ВОКЗАЛ (инг. Vauxhall — Лондондаги сайргоҳ боғнинг номи) — йўловчилар ва транспортга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бино ёки бинолар мажмуи. 17-а. да инглиз Жейн хоним Вокс (Jane Vaux) Лондон яқинига боғ ва кошона зал қурдирди. Т. й. курилгандан кейин ст-ядаги бино ҳам «воксал» (Воксзал и) деб юритилди. Дастлабки Вокзал (Англияда Стоктон—Дарлингтон линиясидаги Вокзал) 19-а. бошларида қурилди. 19-а. охири — 20-а. бошларида деярли барча катта шаҳарларда Вокзаллар пайдо бўлди.

Вокзалнинг т. й. вокзал и, аэровокзал, автовокзал хиллари бор. В. да ст-я биноси, йўловчи платформалари (перрон) ва ўтиш йўллари бўлади. Вокзал биносида билет кассалари, маълумотлар бюроси, кутиш зали, почта ва телеграф, тиббиёт пункти, болали оналар хонаси, ресторан ва буфетлар, юк хоналари, қўл юкини сақлаш камералари; катта Вокзал ларда эса автоматик юк сақлаш камералари, билет босиш ва сотиш машиналари, электр компостерлар ва маълумот бериш автоматлари ҳам бўлади. Тошкентда икки т. й. вокзал и — «Марказий» (биринчи биноси 1901 й. да, ҳоз. 1957 й. да қурилган) ва «Жанубий» (1985Й.) вокзал бор. «Марказий» т. й. вокзалида юқоридаги қулайликлардан ташқари, перронга олиб чиқадиган ер ости йўлаги ҳам бор. Автовокзал шаҳарлар орасида ва шахар атрофига қатнайдиган автобус йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуидан иборат. Тошкентдаги «Тошкент» ва «Самарқанд» автовокзалларида юқорида айтиб ўтилган қулайликларнинг купи бор (қ. Автовокзал). Аэровокзал ҳаво транспорти йуловчиларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бинолар мажмуи; аэропортнинг асосий иншооти. Аэровокзалда билетлар сотилади ва қайд қилинади; багажлар қабул қилинади ва берилади; самолётларнинг келиши ва кетиши ҳақида маълумот бериб турилади; йуловчиларга почта ва тиббиёт хизмати кўрсатилади ва ҳ. к. Халқаро ҳаво йўлларидаги аэровокзалда чет элга кетаётган ва чет элдан келаётганларнинг ҳужжатлари ва багажлари текшириладиган бўлим ҳам бўлади. Аэровокзалдаги барча бинолар вазифасига қараб 3 гуруҳга бўлинади: йўловчилар учун мўлжалланган заллар (билет сотиш ва кайд қилиш заллари; кутиш зали; кафе ва ресторанларнинг савдо заллари); қўшимча бинолар (юкхоналар, болали аёллар учун ажратилган хоналар, алоқа бўлими ва б.); Йўловчиларга қулайлик туғдириш ва асосий аэровокзалнинг ишини енгиллатиш учун катта шаҳарларда қўшимча аэровокзаллар ташкил қилинади. Mac, Тошкентдаги аэровокзали прик Вокзаллар жумласига киради. Унаа маҳаллий трассаларда қатнайдиган самолётлар учун мўлжалланган қўшимча аэровокзал бор. Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятлари марказларида т. й. вокзал и, аэровокзал ва автовокзал бор. Бир йўла т. и. автобус, сув ва ҳаво транспорти йўловчиларига хизмат қиладиган бирлашган (комплекс) Вокзаллар ҳам бўлади. Бирлашган Вокзал йўловчиларга жуда қулайлик туғдиради. Mac, бир шаҳардан поездда бир Вокзалга келиб тушган йўловчи ўша жойнинг ўзида бошқа шаҳарга ёки атрофига қатнайдиган автобусга билет олиши мумкин ва аксинча. Ўзбекястонда бирлашган Вокзаллар йўқ.

Loading...