ВОЛЕЙБОЛ

ВОЛЕЙБОЛ (инг. volley ball, volley — уриб қайтармоқ ва ball — копток) — жамоа бўлиб ўйналадиган спорт ўйини; ўртасидан тўр билан (эркаклар мусобақаси учун 2,43 м ва аёллар мусобақаси учун 2,24 м баландликда) бўлинган 9×18 м ли майдончада ўйналади. Бир жамоа 6 кишидан иборат бўлиб, 2 жамоа ўйнайди. Ўйинчилар тўпни қўл билан уриб, рақиб майдонига туширишга ҳаракат қиладилар. Коптокни уч уришда рақиблар томонига ўтказиш лозим. Мусобақа 3 ёки 5 қур ўйналади. Волейбол АҚШда пайдо бўлган (1895). Халқаро федерация (FIVB; 1947 й. асос солинган) га 180 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1964 й. дан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1949 й. дан жаҳон биринчиликлари ўтказилади.

В. Ўзбекистонда 1920 й. дан ўйналади. ЎзР 1991 й. Халқаро Волейбол федерациясига, 1992 й. Осиё В. конфедерациясига аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистонда бу спорт тури б-н 700 мингдан ортиқ киши мунтазам шуғулланади. У мактабларда ом-мавий тус олган, жисмоний тарбия бўйича дастурнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Loading...