ВОЛЬФ-РАЙЕ ЮЛДУЗЛАРИ — т-раси ёритувчанлиги жуда юқори бўлган юлдузлар синфи. Бошқа қайноқ юлдузлардан кенг полосали нурланиш спектрида водород, гелий, кислород, углерод, азот мавжуд бўлиши билан фарқланади. В.Р. ю. француз астрономлари Вольф-райе юлдузлари Вольф ва Ж. Райе номлари билан боғлиқ. Шу олимлар ўша юлдузларнинг хусусиятларини биринчи марта аниқлашган (1867). Галактикада тахм. 130 В.-Р. ю. маълум. Уларнинг ёритувчанлиги Қуёш ёритувчанлигидан 4000 марта ортиқ, эффектив т-раси 50000° дан юқори. Уларнинг радиуси 10—15 Қуёш радиусига тенг, массаси 10 Қуёш массасини ташкил қилади. Кўпчилик В.-Р. ю. яқин қўшалоқ юлдузлар ҳисобланади. Одатда, йўлдошлари 0 спектр синфидаги нормал қайноқ юлдузлар жумласига киради. В.-Р. ю. спектрларида нурланиш полосалари кенглиги 50—100 А.