ВОЛЬФРАМ

ВОЛЬФРАМ (Wolframium), W — Менделеев даврий системасининт VI гуруҳ элементи; тартиб сони 74, ат. м. 183,85; оч кулранг, қийин суюқланувчи оғир металл. Табиий Вольфрам масса сони 180, 182, 183, 184 ва 186 бўлган бешта барқарор изотоп аралашмасидан иборат. 1781 й. да швед кимёгари К. В. Шееле В. ни тунгстен минерали (кейинроқ эса шеелит) дан вольфрам ангидриди WO, сифатида ажратиб олган. 1783 й. да испан кимёгарлари ака-ука д’ Эльхуярлар \УО3ни вольфрамит минералидан ва уни углерод б-н қайтариб, металлнинг ўзини олишди ва уни Вольфрам деб аташди. Вольфрам узок йиллар давомида саноат миқёсида қўлланилмай келди. Табиатда кам тарқалган бўлиб, Ер пўстидаги микдори оғирлиги жиҳатидан 110-4%. Минерал ҳолида асосан вольфраматлар сифатида учрайди. Булардан вольфрамит (Fe, Mn) WO, ва шеелит CaWO4 саноат аҳамиятига эга.

Вольфрам куб шаклида кристалланади, зичлиги 19,3 г/см3, суюқланиш т-раси 3380+10*, қайнаш т-раси 5900°. 400-500° да W ҳавода сезиларли даражада WO, гача оксидланади, Сув буғлари 600° дан юқорида уни WQj гача оксидлайди. Галогенлар, олтингугурт, углерод, кремний ва бор В. билан юқори т-рада (фтор эса кукун ҳолатдаги Вольфрам билан хона т-расида) реакцияга киришади. Водород билан суюқланиш т-расигача реакцияга киришмайди; азот б-н 1500° дан юқорида нитрид ҳосил қилади. Оддий шароитда Вольфрам хлорид, сульфат, нитрат ва фторид кислоталар ҳамда зар суви таъсирига чидамли; 100° да улар б-н бир оз реакцияга киришади; Фторид ва нитрат кислоталар аралашмасида тез эрийди. Вольфрам ўз бирикмаларида 2 дан 6 гача валентли бўлиб, юқори валентлилари барқарор.

Вольфрам тўртта оксид ҳосил қилади: юқори оксиди — 6-оксид WO3 (вольфрам ангидриди), паст оксиди — 4-оксид WO2 ва икки оралиқ оксиди — W10O2, билан W,OM. Вольфрам ангидриди лимон рангли кукун бўлиб, ишқор эритмасида эриганда вольфраматлар ҳосил қилади. Сув ҳамда кислоталарда эримайдиган сариқ кукундан иборат вольфрамат кислота — H2WO4188° да сув ажратиб, WO3 га ўтади. Вольфрам хлор билан хлоридлар ҳамда оксихлоридлар ҳосил қилади. Булардан муҳимлари WC16 ва WO2C12 дир. В олтингугурт билан икки сульфид — WS2 ва уч сульфид WS, ҳосил қилади. Вольфрам карбидлари — WC ва W2C қийин эрувчи бирикмалар бўлиб, 1000—1500° да Вольфрамнинг углерод билан бирикишидан ҳосил бўлади.

Вольфрамит ҳамда шеелит концентратлари (50—60% WO3) Вольфрам ва унинг бирикмалари учун хом ашё бўлиб хизмат қилади.

Вольфрам ҳоз. замон техникасида тоза металл ҳамда қотишмалар сифатида ишлатилади. Электр лампаларда, радиоэлектроника ва рентген техникасида электровакуум асбоблари тайёрлаш учун фойдаланилади. Вольфрамнинг бирикмалари техниканинг турли тармокларида қўлланилади.

Темиржон Отацўзиев.

Loading...