ВОЛГА БУЛҒОРЛАРИ, Волга-Кама булғорлари (Кама булғорлари, булғорлар) — Азов бўйларида 7-а. да кўчманчилик қилиб юрган, сўнгра (7-а. нинг 2-ярмида) Ўрта Волга бўйларига кўчиб борган туркий қабилалар. Ўрта Волга ва Кама дарёси бўйларида Волга булғорлари угор-фин тил оиласига мансуб маҳаллий қабилалар билан аралашиб кетганлар ва кучли ҳарбий ташкилотга эга бўлганлари туфайли Волга-Кама ҳавзасида сиёсий гегемонликни қўлга олганлар, бу ерда туркий тиллар кенг тарқала бошлаган. Волга булғорлари бошқа маҳаллий қабилаларни халқ бўлиб шаклланишида ва давлат (қ. Волга-Кама Булғорияси) барпо этилишида бош ролни ўйнаган. Уларнинг авлодлари — чувашлар, Қозон татарлари ва б.