ВОЛГА

ВОЛГА (қадимда Ра, ўрта асрларда И т и л ёки Э г е л) — РФ Европа қисмидаги энг йирик ва серсув даре. Уз. 3530 км (сув омборлари қурилишидан’ олаин 3690 км). Ҳавзасининг майд. 1360 минг км’. Валдай қирларидан бошланиб (228 м балапдликдан), Каспий денгизига дельта ҳосил қилиб (майд. 19 минг км2) қуйилади. Волгага 200 тача ирмоқ қўшилади. Чап ирмоқлари ўнг ирмоқларига нисбатан кўп ва серсувроқ. В. Верхит. Стерж, Вселуг, Пено, Волго каби бир қанча кўллардан оқиб ўтади. Ўнг ирмоқ — Ока қуйилиш жойидан Волга нипг ўрта оқими (то Кама дарёси қуйилишигача) бошланади ва дарё Волга бўйи қирларининг шим. ва шарқий ён бағирлари бўйлаб оқиб, Жигули тоғларини айланиб ўтади ва Самара ёйи деб аталадиган жуда катта тирсак ҳосил қилади. Волгоград ш. яқинида Волгадан уз. 520 км бўлган Ахтуба чап тармоғи ажралиб чиқади. Волганинг чап ирмоқпаридан Молога, Шексна, Кострома, Унжа, Ветлуга, Кама, Самара, Катта Иргиз ва б. ; ўнг ирмоқпаридан Ока, Сура, Свияга энг йирик ирмоқлардир. Волга асосан қор (йиллик оқимининг қарийб 60%), грунт (30%) ва ёмғир (10%) сувларидан тўйинади. Ёз ва қишда дарё суви жуда камайиб кетади, баъзан ёзда кетма-кет жала ёғганда сув сатҳи кўтарилади. Волганинг юқори ва ўрта қисми нояб. охирида музлаб, апр. ўртасида эрийди, қуйи қисми эса дек. ўртасида музлаб, март ўртасида муздан бўшайди. Қуйилиш еридан Ржевгача (3256 км) мунтазам кема қатнайди. Волганинг сув режимини тартибга солиш, дарёни чуқурлаштириб, кемалар қатновини яхшилаш ва арзон электр энергия олиш мақсадида дарёда ГЭС лар қурилди. В. Волга-Болтиқ сув йўли орқали Болтиқ денгизи б-н, Шим. Двина сув системаси ва Оқ денгиз-Болтиқ канали орқали Оқ денгиз б-н, кема қатнайдиган Волга-Дон канали орқали Азов ва Қора денгизлари б-н, Москва ш. билан Москва номли канал орқали боғланган. Волга соҳилида Тверь, Ярославль, Нижний Новгород, Қозон, Ульяновск, Самара, Саратов, Волгоград, Астрахон ш. лари жойлашган. Волгада 70 тур балиқ яшайди, булардан 40 тури овланади. Дарёда ёғоч, ёғочсозлик маҳсулотлари, нефть, туз, руда, бинокорлик материаллари, галла, мева ва б. ташилади. Волга ҳавзасида Волга-Кама, Жигулевск, Астрахон қўриқхоналари. Самарская Лука табиат миллий боғи мавжуд. Антропоген таъсир натижасида Волгада экологик вазият кескин ёмонлашди. Волганинг табиий мажмуасини тиклаш учун илмий изланишлар олиб борилмокда.

Loading...