ВОЛГОГРАД

ВОЛГОГРАД (1925 и. гача Царицин, 1961 й. га қадар Сталинград) — РФ даги шаҳар, Волгоград вилоятининг маркази. Волга дарёсининг ўнг соҳилида. Йирик дарё порти, аэропорт бор. Т. й. тугуни. Кема қатнайдиган Волга-Дон каналининг бошланғич пункти. Аҳолиси 1005 минг киши (1999). Шахарга 1589 й. да асос солинган. 18-а. охирига қадар ҳарбий истеҳком бўлган. 1942 й. июлидан 1943 й. фев. гача Волгоградда немис қўшинлари билан шиддатли жанглар бўлган. Волгоград РФнинг йирик саноат марказларидан бири. Саноатнинг етакчи тармоқлари: машинасозлик ва металлсозлик (тракторсозлик, кемасозлик, нефть машинасозлиги, моторсозлик ва б.), металлургия (алюминий, қувур, пўлат сим-канат з-длари). Ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари и. ч., электр энергетика ҳам ривожланган. Консерва, маргарин, сут, пиво з-длари, кондитер ф-каси, гўшт к-тлари, темир-бетон, уйсозлик з-длари, енгил саноат корхоналари (кўн з-ди, тикувчилик ф-калари ва б.) бор. Волгоградда 7 олий ўқув юрти (шу жумладан 3 ун-т), 5 театр, музейлар (Мамай қўрғонидаги ёдгорлик ансамбли, ўлкашунослик музейи, тасвирий санъат музейи ва б.), мавжуд.

Loading...