ВОЛГОГРАД ВИЛОЯТИ

ВОЛГОГРАД ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1936 й. 5 дек. да ташкил этилган. Майд. 113,9 минг км2. Аҳолиси 2645 минг киши (1999), шаҳарликлар 76%. В. в. да 19 шаҳар, 32 шаҳарча бор (1991). Маркази — Волгоград ш.

Волгоград вилояти Қуйи Волга бўйида дашт ва чала чўл зонасида. Волга дарёси водийси вилоят ҳудудини 2 қисмга: ғарбий — ўнг соҳил ва шарқий (Заволжье) қисмларга ажратади. Волгоград вилоятида нефть, табиий газ, ош тузи ва магний тузи (Эльтон кўлида), фосфорит конлари топилган. Минерал булоқлар мавжуд. Волгоград вилоятининг иқлими континентал, қуруқ. Янв. нинг ўртача т-раси — 8 дан — 12» гача, июлники 23°. Йилига 350 мм ёғин ёғади. Асосий дарёлари: Волга ва Дон. Йирик кўллари: Эльтон, Горькосолёнос; Цимлянск ва Волгоград сув омборлари бор. Волгоград вилояти энергетика асосини Волга ГЭС, Волгоград ГРЭСлари ва б. иссиқлик электр марказлари ташкил қилади. Металлургия (пўлат сим-канат, қувур, алюминий з-длари), машинасозлик (тракторсозлик, минора кранлари, подшипниклар, электротехника, нефть, озиқ-овқат саноатлари учун жиҳозлар) саноатлари ривожланган. Вилоятда кимё ва нефть кимёси (синтетик тола, синтетик каучук, шина, техник резина, азот-кислород з-длари) саноатлари катта ўрин эгаллайди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Енгил (асосан тўқимачилик), ёғочсозлик ва озиқ-овқат (гўшт, сут, ун-ёрма, ёғ-мой, консерва) саноати тармоқлари ривожланмоқда. Асосий саноат марказлари — Волгоград, Волжский, Камишии, Урюпинск, Михайловка. Волгоград вилоятида ғалла экинларидан бурдой, тариқ, техника экинларидан хантал (горчица) экилади, полизчилик (тарвуз), сабзавотчилик ривожланган. Чорвачиликда кўпроққорамол, қўй ва чўчқа боқилади. Боғдорчилик ривожланган. Транспортида т. й., сув йўли ва автомобиль йўллари катта ўрин тутади. Волгоград вилоятида 8 олий ўқув юрти, 4 театр, 5 музей бор (1999).

Loading...