ВОЛОГДА — РФ даги шаҳар, Вологда вилоятининг маркази. Т. й. тугуни. Вологда дарёси бўиидаги пристань. Ахолией 290,6 минг киши (1999). Шаҳар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1147 й. дан бошлаб учрайди. 16—17-а. ларда йирик савдо-сотиқ маркази бўлган. Саноатининг асосий тармоғи машинасозлик ва металлсозлик. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Енгил саноат ҳам катгагина ўрин тутади: зиғир тола к-ти, тикувчилик, пўстин ф-калари, мебель к-ти, қурилиш материаллари корхоналари бор. Тўр (кружево) тўқишнинг муҳим маркази. 3 олий ўқув юрти, 3 театр, 3 музей, жумладан суратлар галереяси бор.