Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ВОЛЬТА

ВОЛЬТА — Ғарбий Африкадаги дарё, асосан Гана ҳудудидан оқиб ўтади. Оқ В. ва Қора Вольтанинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Гвинея қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Уз. 1600 км, ҳавзасининг майд. 384 минг км2. Асосий ирмоғи — Оти дарёси. Ёғингарчилик даври (июль — окт.) да тўлиб оқади, баъзан тошади. Бу вақтда сув сатҳи 14 м гача кўтарилади. Қуйилиш еридан бошлаб 400 км масофада кема қатнайди. Дарё ўзани серостона. Балиқ овланади. Гидроэнергия ресурсларига бой. Вольтада йирик Акосомбо ГЭС (Ганада) ва Вольта сув омбори қурилган. Асосий портлари: Кете-Крачи ва Акосомбо.

Prev Article

ВОЛЬТА

Next Article

ВОЛЬТА