ВОЛЬТОММЕТР

ВОЛЬТОММЕТРток занжиридаги кучланиш ва қаршиликни ўлчайдиган электр асбоби; вольтметр ва омметр-дан иборат. Вольтомметрлар ўзгармас ток занжирида қўлланилади. Тўғрилагич В. лар универсал асбоб бўлиб, ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжиридаги кучланишни, ўзгармас ток занжиридаги қаршиликни ўлчайди. У ўлчаш механизми, яримўтказгичли тўғрилагич ва қўшимча резисторлардан иборат. Универсал Вольтомметр ларнинг замонавий вариантлари микроэлектрон схемалар асосида яратилмокда. Улар анча ихчамлиги ва пухталиги билан лампали ва транзисторли ўлчов асбобларидан ажралиб туради. Уларни ишлатиш анча қулай ва осон. Вольтомметрлар электр энергияси ишлатиладиган жойларда, кучланиш ва қаршиликни ўлчаш ва кузатиб туриш зарур бўлган лаб., цехлар ва электр устахоналарида қўлланилади.

Loading...