ВОЛЬВОКССИМОНЛАР

ВОЛЬВОКССИМОНЛАР (Volvocophyceae) — яшил сув ўтлари синфи. Якка ҳужайра (доналиелла, хламидомонада) ёки колония (вольвокс, пандорина, эудофина) бўлиб ўсади, ўсув даврида ҳаракатчан. Ҳужайрасида косасимон пиреноидли хлоропласт, қизил «кўзча», қисқарувчи вакуол, 2 (баъзан 4,8) та хивчин бўлади. Якка ҳужайра Вольвокссимонлар қаттиқ қобиқсиз. Вольвокссимонлар бўйига бўлиниш орқали, қобиқли Вольвокссимонлар зооспоралар ҳосил қилиш орқали жинссиз кўпаяди. Колония Вольвокссимонларнинг жинссиз кўпайиши зооспораларнинг колония ичида яна қўшилиб, янги колония ҳосил қилиши орқали содир бўлади. Жинсий кўпайиш геологамия, изогамия, гетерогамия ёки оогамия тарзида рўй беради. Асосан оқмайдиган чучук сувларда, қисман тупроқда учрайди. Қулай шароитда жуда тез кўпайиб сувнинг «гуллаши»га сабаб бўлади. Бир неча юз тури маълум.

Loading...