ВОРОНЕЖ — РФдаги шахар, Воронеж вилоятининг маркази (1934 й. дан). Йирик т. й. тугуни, Воронеж дарёсининг Дон дарёсига қуйилиш жойидаги пристань. Аҳолиси 905 минг киши (1999). В. Марказий Қоратупроқ иктисодий р-нининг асосий индустриал маркази ва Россиянинг йирик саноат марказларидан бири. Воронежда машинасозлик (вагон тузатиш з-ди, экскаватор, темирчилик-пресс ускуналари, фойдали қазилмаларни саралаш ускуналари, станоксозлик, телевизор ва радиоприёмник, радиодеталь, қ. х. машинасозлиги), кимё (синтетик каучук, фармацевтика з-длари), қурилиш материаллари з-длари, озиқ-овқат (ёғ-мой, ун-ёрма, сут к-тлари, кондитер, макарон ф-калари ва б.), ёгочеозлик, енгил саноат (пойабзал, тикувчилик) ривожланган. Воронежда 9 олий ўқув юрти (шу жумладан ун-т),ўлкашунослик, бадиий, тасвирий санъат музейлари, 4 театр, телемарказ бор. 17—18-а. ларнинг меъморий ёдгорликлари сакланган. Воронежга 1585 й. қалъа сифатида асос солинган ва кейинчалик Рус давлати чегараларини жан. томонга жадал кенгайтиришда таянч пункти бўлган.