ВОЯЖЕР

«ВОЯЖЕР» («Voyager») — америка космик аппарати. Юпитер, Сатурн ва уларнинг йўлдошларини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган. Тадқиқотлар манёвр учун Юпитернинг тортишиш майдонидан фойдаланган ҳолда учиш траекториясидан туриб амалга оширилади. Массаси 733 кг. 1977 й. да «В-1» ва «В-2» учирилган.

Loading...