ВОЗНЕСЕНСКИЙ Андрей Андреевич

ВОЗНЕСЕНСКИЙ Андрей Андреевич (1933.12.5, Москва) — рус шоири. Шеърлари ўта замонавийлаштирилганлиги, мураккаб образлилиги ва ритмик тизими билан ажралиб туради. «Аксилдунёлар» (1964), «Витраж ишлари устаси» (1976), «Адаштирув» (1978) тўпламлари, «Усталар» (1959), «Лонжюмо» (1963). «Оза» (1964), «Авос» (1972), «Чоҳ» (1986) ва б. поэмалар муаллифи. Вознесенскийнинг «Видео—шеърият», «Россия—қиморхона», «Чалкаш шамоллараро» каби шеърий ва насрий китоблари нашр қилинган. Шўро тузуми даврида Вознесенский ҳақгўйлиги, адолатпарварлиги учун таъқибга учраган. 1966 й. ги Тошкент зилзиласи пайтида Тошкентда бўлиб, «Тошкентга ёрдам беринг!» достонини ёзган. Вознесенский Алишер Навоий ҳақида «Алишер Навоий — улуғ шоир… Навоийнинг минг йилларга татирли аҳамияти бор…», деб унга юксак баҳо берган.

«Мангу ризқ» асари Сирожиддин Саййид томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1990).