ВРАЧ

ВРАЧ (рус.) — олий маълумотли тиббиёт ходими; оғзаки нутқда «доктор» (лот.) В. маъносини англатади (маҳаллий талаффузда «дўхтир» дейилади). Врач фаолияти беморларни даволаш ва касалликларнинг олдини олиш чораларини кўришдан иборат. Врач шифокор бурчи ҳақидаги тушунчани ҳам ўз ичига оладиган врачлик этикаси (қ. Тиббиёт деонтологияси)т& амал қилади. Биринчи шошилинч тиббий ёрдам бериш — В. бурчларидан биридир. Врачлар бир нечта мутахассисликларга ажратилади: бакалавр, умумамалиёт шифокори, магистр, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, терапевтлар (ички касалликлар бўйича), педиатрлар (болалар касалликлари бўйича), неонатологлар (янги туғилган чақалоқларга қарайдиган), жаррохлар, санитария В. лари, акушер-гинекологлар (аёллар касалликлари бўйича), невропатологлар (нерв касалликлари бўйича), психиатрлар (руҳий касалликлар бўйича), дерматовенерологлар (тери ва таносил касалликлари бўйича), стоматологлар (тиш ва оғиз бўшлиғи касалликлари бўйича), оториноларингологлар (қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари бўйича), ортопедтравматологлар (туғма ва орттирилган шикастликлар бўйича), онкологлар (ўсма касалликлари бўйича), гематологлар (қон касалликлари бўйича), трансфузиологлар (қон хизмати бўйича), урологлар (сийдик ажратиш тизими касалликлари бўйича), инфекционистлар (юқумли касалликлар бўйича) ва ҳ. к. В. нинг асосий вазифаси инсон соғлиғини сақлашдир; бу Ўзбекистон врачининг қасамёдида баён этилган. Ўзбекистонда 1 – ва 2-Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро тиббиёт ин-тлари, Тошкент тиббиёт педиатрия ин-ти ҳамда Урганч, Нукус, Фарғона унтларининг тиббиёт ф-тлари Врачлар етказиб беради. Врачларни ихтисослаштириш ва малакасини ошириш мақсадида улар махсус ин-т (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва б.) ва чет элларга юбориб турилади. Амалий фаолияти ва меҳнат стажига кўра олий, биринчи ва иккинчи тоифали Врачлар бўлади.