Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ВУЖУДИЮН

ВУЖУДИЮНўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган фалсафий таълимот; пантеистик (қ. Пантеизм) дунёқарашни ифодалайди. Унга кўра, Аллоҳ ва реал борлиқ бир бутун вужуд — мавжудотни ташкил этади. Аллоҳ ва борлиқни бир-бирисиз тасаввур этиб бўлмайди, улар сабаб-оқибат шаклида бир-бири билан узвий боғланган. Вужудиюн таълимоти турли мутафаккирлар томонидан турли мазмунда талқин қилинган.