ВУЛКАН ГАЗЛАРИ

ВУЛКАН ГАЗЛАРИвулкан отилаётганда ва тинчигандан сўнг ажралиб чиқадиган газлар. Вулкан отилаётганда ажралиб чиқадиган газлар эруптив ва вулкан отилиши тинчигандан кейин куч билан ва бурқираб ажралиб чиқадиган газлар фумарол, мофет ва сольфатар газлар деб аталади. Вулкан газлари вулкан кратери, вулкан ён бағирлари ёриқларидан, лава оқимлари ва пирокластик жинслардан ажралиб чиқади. Эруптив газлар таркибида Н2О, Н2, НС1, HF, H2S, CO, СО2 ва б. аниқланган. Вулкан газлари ер ости сувлари зонасидан ўтганда иссиқ булоқлар ҳосил қилади. Эруптив газлар портлаб вулкан қай тарзда отилишларини белгилайди ва лавани оқишига таъсир этади. Фумарол газлар лавадан ва пирокластик жинслардан ажралиб чиққан газларнинг атмосферадаги газлар ва лава остидаги органик маҳсулотлар билан реакцияга киришишидан ҳосил бўлган газлар аралашмасидан иборат.

Prev Article

ВУЛКАН