ВУЛКАН

ВУЛКАН (лот. vulcanus) — қад. Рим мифологиясида олов, ёнгин, ўчоқ худоси, олов билан боғлиқ бўлган касб-ҳунарлар ҳомийси. Юнон мифологиясидаги олов ва темирчилик санъати худоси Гефестга тўғри келади. Кўп тилларда тарқалган «вулкан» (вулқон) сўзи шундан келиб чиққан (қ. Вулканлар).