ВУЛКАНЛАР

ВУЛКАНЛАР, вулқонлар (Вулкан номидан) — Ер пўстидаги ёриқлар, каналлар орқали лава, иссиқ газ, сув буғлари ва жинс бўлакларини чиқариб турадиган геологик тузилма. Вулканлар марказида асосий вулкан канали жойлашган бўлиб, юқори мантиядаги магма ҳавзасидан (магма ўчоғи) магма ва б. вулкан жинслари шу канал орқали кўта-рилади. Вулканлар каналининг юқори қисми Вулканлар бўғзи, каналнинг воронкасимон тешиги кратер деб аталади. Вулканларнинг отилиши, лаванинг қотиши жараёнида буғ ва вулкан сувлари ажралиб чиқади. Вулканлар отилиши қисқа, даврий ва узок, давом этиши, баъзилари бутунлай сўниб қолиши мумкин. Шунга кўра В. сўнмаган, сўнган, тинчиган хилларга бўлинади. Вулканларнинг кўтарилган каналлари шаклига қараб марказий ва ёриқлардан отиладиган хилларга бўлинади. Марказий Вулканларда маҳсулотлар марказий кавакдан отилиб чиқади, ёриқлардан отиладиган Вулканлар очилиб қолган ёриқ ёки бир қанча унчалик катта бўлмаган конуслардан иборат. Сўнмаган Вулканларга доим ёки даврий отиладиган, иссиқ газ ва сув чиқиб турадиган Вулканлар ҳамда Вулканлар отилгани ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд бўлган Вулканлар киради. Тинчиган Вулканлар ҳоз. пайтда тинч ҳолатда, аммо унинг тубида суюқ магма ўчоғи бўлиб, вақт ўтиши билан у фаоллашиши мумкин. Сўнган Вулканларга кучли емирилган ва ювилган, бутунлай ҳаракатдан тўхтаган Вулканлар киради. Сўнмаган Вулканлар геосинклиналь областларда тарқалган. Уларнинг деярли учдан икки қисми Тинч океан қирғоқлари ва оролларида, Узок. Шарила Камчатка я. о. ва Курил о. ларида, ўчган В. Кавказ, Забайкалье, Марказий Осиё, Украина (жумладан Карпат тоғлари ва Қрим я. о.)да жойлашган. Сўнмаган Вулканлар отилиш хусусиятларига қараб Гавайи, Стромболи, Вулкан, Гумбазли типларига бўлинади:

1) Гавайи типидаги Вулканлардан (Тинч океандаги Гавайи о. лари номидан) т-раси 1200—1300° бўлган суюқ базальт лаваси тўхтовсиз чиқиб туради. Гавайи о. ларидаги МаунаЛоа, Килауэа ҳамда Камчатка я. о. даги (Плоский, Толбачик) Вулканлар

2) Стромболи типидаги Вулканлар (Липар о. ларидаги Стромболи вулкани номидан); кучли портлаб, вулкан бомбалари отилиб, сўнгра т-раси 1200—1300° бўлган базальт, андезит таркибли лавалари окиб чикдди. Стромболи типдаги В. Апеннин я. о. да (Везувий), Камчатка я. о. да (Ключи сопкаси) бор. 3) Вулкан типидаги Вулканлар (Тиррен денгизининг жан.-шарқида жойлашган вулкан номидан) отилганда қаттиқ портлайди, вулкан бомбалари ва куллари отилиб чиқади. Камчатка я. о. даги Жупанов, Карим сопкаси бу типдаги Вулканларга киради. 4) Вулканлар отилишининг Гумбазли типи учун қуюқ ёпишқоқ (андезит, дацит, липаритлй) лавани газ босими туфайли Вулканлар каналидан сиқиб, итариб чиқариб гумбазлар (Пюи-де-Дом ва Камчаткадаги Марказий Семячик Вулканлар), криптогумбазлар (СёваСиндзан Вулканлар), конус-гумбазлар (Иванов В.) ва обелисклар ҳосил бўлиши мумкин. Магма ўчоғи ернинг юқори мантия қисмида 50—70 км (Камчаткадаги Ключи сопкаси, Гавайи о. ларидаги Килауэа) ёки Ер пўстижа 5—6 км (Везувий) чуқурликда бўлади. В. Тинч океан ва унга ёндош материкларда кўп. Дунёдаги 691 ҳаракатдаги Вулканларнинг 418 таси ўша р-нда. Камчатка я. о. да 28, Курил о. лари да 40 Вулканлар мавжуд. Ўзбекистонда Вулканлар тўртламчи даврда сўнган. Вулканлар кратерлари ва жинслари Қурама, Томди тоғларида кўп тарқалган. Тинч океанда кучли сув ости Вулканлар отилиб туради. Бундай Вулканлар отилганда бал. 30 м га етадиган сув тўлқинлари (цунами) кўтарилиб, қирғоққа яқин кўп шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилади. Вулканлар маҳсулотлари газсимон (вулкан газлари), суюқ (лава) ва қаттиқ (Вулкан тоғ жинслари) бўлади. Вулканларда сув ва газ таъсиридан магматик ёки атрофдаги чўкинди, метаморфик жинсларда руда ҳосил қилувчи ҳар хил элементлар ва турли фойдали қазилмалар ҳосил бўлади. Mac, олтингугурт, алунит, темир, марганец, фосфорит, кумуш, қўрғошин, pyx,Камчатка ярим оролида вулкан отилиши (1975). симоб, мис, қалай, олмос конлари, жумладан Ўзбекистоннинг Чатқол, Қурама ва ғарбий қисмидаги баъзи бир конлар Вулканлардан пайдо бўлган. Вулканлар жинсларидан бино ва иншоотлар қуришда, иссиқ сувлари (гейзерлар) дан электр энергия олишда, уйларни иситиш ва тиббиётда ишлатилади. Ер шаридаги энг машҳур Вулканлар жадвалда келтирилган.

Ер шаридаги энг машҳур вулканлар Номи Мамлакат, ҳудуд Льюпьяйльяко Аргентина-Чили 6723 Котопахи Эквадор 5896 Килиманжаро Танзания 5895 Орисаба Мексика 5700 Дамованд Эрон 5604 Попокатепетль Мексика 5462 Ключи Сопкаси Россия 4750 Меру Танзания 4567 Мауна-Лоа Гавайи ороллари 4170 Эребус Антарктида 3794 Фудзияма Япония 3776 Семеру Индонезия 3676 Этна Италия 3340 Гекла Исландия 1491 Везувий Италия 1277 Кракатау Зонд бўғози 813 Ад.: Влодавец Вулканлар, Вулканы Земли, М., 1973; Апродов Вулканлар, Вулканы, М., 1982.

Loading...