ВВЕДЕНСКИЙ Дмитрий Алексеевич

ВВЕДЕНСКИЙ Дмитрий Алексеевич [1887.3(6).1—1956.11.9] — уролог; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1947), проф. (1934), тиббиёт фанлари д-ри (1942). Москва ун-тини тугатган (1911). Ўрта Осиё давлат унти тиббиёт ф-ти урология кафедраси проф. (1934 — 56). Урологиянинг турли соҳаларида, хусусан сийдик йўллари касалликларини аниқлашда рентген нурларидан фойдаланиш, жарроҳлик йўли б-н даволаш усулини такомиллаштириш устида тадқиқотлар олиб борган.