X

X — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма учинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, сирғалувчи, шовқинли, жарангли ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (хат, хизмат, хон), ўртаси (бахт, дарахт, пахта, яхши)да кўпроқ, сўз охирида (мих, сих, ях) камроқ учрайди. Ўзбек қипчоқ шеваларида ушбу товуш баъзан қ тарзида талаффуз этилсада, бу ҳолат адабий тилда, имлода акс этмайди (хат — қат, хотинқиз, пахта — пақта, мих — миқ). Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда бу ҳарф ўзига хос шаклларга эга бўлган.