ХААВЕЛМО

ХААВЕЛМО (Haavelmo) Трюгве (1911 — Осло — 1999) — норвег иқтисодчиси. Осло университетини тугатган (1933). 1947—79 й. ларда Осло университети иқтисодиёт проф., Гарвард университетида ёқланган диссертациясида (1944 й. да эълон қилинган «Эконометрияда эҳтимоллик ёндашуви» асари) эконометрия назариясини янги ғоялар билан бойитди. «Иқтисодий назария эволюцияси бўйича тадқиқотлар» (1954) асарида иқтисодий тахлил усулини қўллаб глобал иқтисодий тенгсизлик муаммоларини ўрганди. «Инвестиция назарияси бўйича тадқиқотлар» (1960) асари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нобель мукофоти лауреати (1989).