ХАБАРОВСК ЎЛКАСИ

ХАБАРОВСК ЎЛКАСИ — РФ таркибидаги ўлка. 1938 й. 20 окт. да ташкил этилган. РФ Узок, Шарқи жан. ярмининг марказий қисмида. Жан. ғарбда Хитой билан чегарадош, шаркда Охота ва Япон денгизларига туташ. Татар ва Невель бўғозлари орқали Сахалин о. дан ажралиб туради. Майд. 788,6 минг км2. Аҳолиси 1435,4 минг киши (2002), асосан, руслар (86%), шунингдек, украин, белорус, татар, нанай, эвенк, ульчи, нивх ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 80,6%. Маркази — Хабаровск ш. Бошқа йирик шаҳарлари — КомсомольскАмур, Амурск. Таркибига 17 маъмурий туман, 7 шаҳар, 25 шаҳарча, Шантар ва б. ороллар киради.

Хабаровск ўлкаси қирғоклари кам ўйилган. Қирғоқ чизиғининг уз. 2500 км чамасида. Рельефининг 70% дан кўпроқ қисми тоғлардан иборат (СихотэАлинь, Жугжур ва б.). Бу тоғлар Охота ва Япон денгизига параллел чўзилган. Ўлканинг энг баланд жойи — СунтарХаята чўққиси (2933 м). Шим. ғарбида ЮдомМай тоғлиги бор. Йирик пасттекисликлари: Куйи ва Ўрта Амур,Эворонтугур (жан. ва марказий қисмида), Охота (шим,да). Фойдали қазилмалардан олтин, қалай, алюминий, темир, қўнғир кумир конлари, графит, қурилиш материаллари мавжуд. Иқдими мўътадил, муссонли иқлим. Қиши совуқ, қор кам ёғади, ёзи илиқ, сернам. Янв. нинг ўртача траси —22°дан (жан. да) — 40°гача (шим. да); денгиз соҳилида — 15°дан —25°гача, июлники 1Гдан (денгиз бўйи қисмида) 21° гача (ички жанубий рнларда). Йиллик ёғин 400 мм дан (шим. да) 800 мм гача (жан. да), СихотэАлиннинг шарқий ён бағирларида 1000 мм гача. Вегетация даври ўлканинг жан. да 170—180 кун. Энг йирик дарёси — Амур ва унинг ирмок,лари (Бурея, Тунгуска, Горюн, Амгунь, Уссури, Анюй, Гур). Йирик кўллари: Болонь, Падали, Хумми, Кади, Удиль, Орёл, Эворян.

Чимли подзол, ўтлоқиботқоқ, қўнғир, қўнғирўрмон тупроқлар тарқалган. Хабаровск ўлкаси тайга зонасида жойлашган. Ўрмонлар ўлка ҳудудининг 50% ни эгаллаган. Даурия тилоғочи, раян қорақарағайи, оққарағай, дарё соҳилларида корея кедри, шумтол, заранг, граб, қайин, жўка ўсади. Тайгада лось, шимол буғуси, қўнгир айиқ, силовсин, бўри, соболь, тулки, сувсар, елик, колонок; қушлардан карқур, чил яшайди. Кўл ва дарёларида балиқнинг 100 дан ортиқ тури бор (жумладан, амур чўртани, амур, бакрабалиқ, товонбалиқ, лаққа, таймень, лешч, сазан, елимбалиқ ва б.). Х. ў. да Больше хехуир, Ботчи, Бурея, Жугжур, Комсомольск қўриқхоналари ташкил этилган.

Саноатининг асосий тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик (океан ва даре кемалари, самолётсозлик, «Дальдизель» корхонаси, металл кесувчи станоклар, куюв машиналари ва б.), қора металлургия (қора металл прокати, пўлат — «Амурсталь» корхонаси), ўрмон, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз (фанера, целлюлоза ва б.), кончилик (кумир, рангли металлар рудаси, қалай ва миснинг бойитилган рудалари), кимё (олтингугурт, кислород, шина таъмирлаш, синтетик ювувчи воситалар, кимё фармацевтика, гидролиз ва биокимё заводлари), балиқ ҳамда озиқ-овқат ва енгил саноатлар. Асосий саноат марказлари — Хабаровск, Комсомольск-Амур, Советская Гавань, Николаевск-Амур, Амурск.

Қ. х. да сули, арпа, буғдой, соя, картошка, сабзавот экилади. Чорвачилиги, асосан, сут етиштиришга ихтисослашган. Паррандачилик, асаларичилик ривожланган (асаЛ ва асалари муми экспорт қилинади). Ўлканинг шим. да буғучилик билан шуғулланилади, даррандачилик ва ов хўжалиги хам мухим тармоқ ҳисобланади. Т. й. лар уз. 2307 км. Ўлканинг жан. кисмидан Транссибирь, марказий қисмидан БайкалАмур т. й. магистраллари ўтади. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 4389 км. Денгиз транспорти ривожланган. Портлари: Ванино, НиколаевскАмур, Охотск. Амур дарёсида кемалар қатнайди. Хабаровскда халқаро аэропорт фаолият кўрсатади. 2 и. т. института, 10 га яқин олий ўқув юрти, 34 илмий муассаса, музей, 4 театр бор. 10 дан зиёд санаторийкурорт ва дам олиш муассасалари, шу жумладан, минерал сувлари курорта мавжуд.

Prev Article

X