ХАББЛ

ХАББЛ (Habble) Эдвин Пауэлл (1889.20.11, Маршфилд, Миссури штати — 1953.28.9, СанМарино, Калифорния штати) — америкалик астроном, АҚШ Миллий ФА аъзоси (1927 й. дан). Йерк расадхонаси (Чикаго) (1914—17) ва Маунт-Вилсон расадхонасида (1919) ишлаган. Асосий илмий ишлари галактикаларни, Коинотнинг узлуксиз кенгайиш хусусиятини ўрганишга оид. Коинотда кузатиладиган туманликларни икки гуруҳга, яъни бизнинг Галактикамиз (газчангдан ташкил топган) га кирувчи ва Галактикамиздан ташқарида жойлашган галактикаларга ажратди (1922). 1924—26 й. ларда бизга яқин бўлган бошқа галактик туманликлар табиати бизнинг Галактикамизга ўхшаш ва юлдузлардан ташкил топганини кўрсатиб берди. Бу билан Коинотда Галактикамизга ўхшаш юлдуз системалари мавжудлигини исботлаган. Яқин галактикаларда бир нечта цефеид, шарсимон ва газ туманликлари, қизил ва зангори утагигантларни очган. Галактикалараро масофа билан уларнинг нурий тезликлари орасида космологик боғланишни аникдаган (1929) (қ. Космология, Хаббл қонуни).

Loading...