ХАБИБУЛИН Озад Гарифович

ХАБИБУЛИН Озад Гарифович (1949.26.7, Ғиждувон) — монументал рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (2004). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тутатган (1973). 1974 й. дан Тошкент ҳайкалтарошлик ва монументал санъат ктида рассом. X. ижодида мажозий қиёфалар шакл ва миллий наққошлик санъатининг уйғунлигида ўзига хос янгича талқинга эга бўлди: «Планета ҳаёти» (ЎзР Матбуот марказида), «Шарқ алломалари» (ЎзР Фан ва техника марказида), «Амир Темур салтанати» (Ўзбекистон Байналмилал маданият марказида), «Илҳом парией», «Сирли олам» (Ўзбекистон консерваториясида); «Бахт уйи» (Навоий ш.), Ўзбекистон қуролли кучлари тарихи музейи, «Тошкент» ва «Ойбек» метро бекатларидаги кулоллик ва мозаика безаклари ва б. 1977 й. дан Республика ва Халқаро кўргазмаларда иштирок этади.

Loading...