ХАЧИР (Mulus) — уй ҳайвони; от (бия) билан эшак (ҳанги) дурагайи. Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Африка, Италия, Франция, Испания, Ўрта Осиёда X. етиштириш азалдан мавжуд бўлган. Сўнгги даврларда Мексика, Аргентина ва АҚШда ҳам ривож топди. Ўзбекистонда қадимдан X. етиштириш ва хўжалик мақсадларида улардан юк ташишда ва улов тарзида самарали фойдаланиб келинган. X. гавдаси, кўкрак қафаси кенглиги ва тез юриши билан отларга ўхшаса, чидамли ва ишчанлиги, бошининг катталиги қулоғининг узунлиги, бўйнининг тўғрилиги ва калталиги билан эшакка ўхшайди. 40—50 й. яшайди, 30— 35 й. ишлаш қобилиятига эга, юқумли касалликларга кам чалинади, иқлим шароитига яхши мослашади, озуқа танламайди, парваришга унчалик муҳтож эмас. Туей ҳар хил. Хачирнинг эркаги ва урғочиси бепушт бўлади. Улар ўзаро наел бермайди, лекин урғочи X. айрим ҳолларда айғирдан ёки ҳанги эшакдан қочиб наел бериш хусусиятига эга. Эркак X. 1,5 ёшда бичилади. 2—3 ёшидан ишга ўргатилади. 4 ёшида етук иш ҳайвонига айланади. Йирик биялардан ва завод зотидан бўлган эшаклардан бўйи 160—170 см ва тирик вазни 600—650 кг бўлган ўта кучли ва юк ташувчи Хачирлар олинади. Хачирни отлар каби тирик вазнга мувофиқ озиқлантириш тавсия этилади. 20-а. нинг 30-й. ларигача Ўрта Осиё йилқичилик, туячилик, эшакчилик ва хачир етиштириш стясида X. етиштириш ва улардан фойдаланиш масалалари илмий ўрганилди (В. А. Шчекин). 20-а. нинг 50-й. ларидан бошлаб X. Ўзбекистонда автомобиль транспортининг ривожланиши билан деярли йўқолиб кетди.
Ад.: Лакоза И. И., Шчекин В. А., Верблюдоводство и основы ословодства и мулопроизводства, М., 1964.
Абдусаттор Амиров.