ХАДИЧА

ХАДИЧА бинт Хувайлид (555/556 — 620/621) — Муҳаммад (сав)нинг биринчи хотини. У бева қолган бой хотин бўлган. Муҳаммад (сав) аввал Хадичанинг савдо ишларини бошқарган, кейинчалик унга уйланиб, унинг маблағлари билан савдогарлик қилган. X. Муҳаммад (сав) га кўп ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатган. Муҳаммад (сав) нинг пайғамбарлигига биринчи бўлиб ишонган ва исломни қабул қилган. У Муҳаммад (сав) дан 4 қиз, 3 ўғил кўрган. Аввалги икки турмушидан 2 ўғил, 1 қиз кўрган, лекин улар ҳақида маълумот учрамайди.