
ХАДРАМАУТ
ХАДРАМАУТ, Хадрамавт — Ямандаги тарихий вилоят. Мил. ав. 1-минг йиллик — мил. 1-минг йилликнинг 1-ярмида X. ҳудудида мил. 3-а. да Саба, 4-а. да Ҳимъярий подшолиги таркибига кирган давлат мавжуд бўлган. 7-а. дан турли араб давлатлари таркибида. 19-а. охири — 20-а. бошида Хадрамаутда Британия протекгоратлиги ўрнатилган (1930-й. лар охиридан Аданнинг Шарқий протекгоратлиги таркибида).