ХАГГИНС

ХАГГИНС (Huggins) Чарльз Бретон (1901.22.9, Галифакс, Канада) — америкалик хирург ва онколог; АҚШ миллий ФА аъзоси (1949 й. дан). 1927 й. дан Чикаго университетида ишлаган (1936 й. дан хирургия проф. и). 1951— 69 й. ларда БенМей клиникасида ракни тадқиқот қилиш лаб. директори. X. простата бези ракини даволашда илк бор гормонларни қўллаб, гормонотерапияга асос солди, бу рак кимётерапияси ривожига олиб келди. Нобель мукофоти лауреати (1966, Роус Ф. П. билан ҳамкорликда).

Loading...